2020 yilda yo‘l-transport infratuzilmasi bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan maʼlumot

17/02/2021 - 17:42 395

2020 йилда транспорт хизматлари хажми 53 772,5 млрд.сўмга бажарилиб, умумий хизматларни 24,5% ташкил этган.

Пандемия сабабли 2020 йил давомида умумий фойдаланишдаги транспортнинг барча турларида ташилган йўловчилар сонининг камайиши кузатилмоқда.

2020 йил республикада транспортнинг барча турларида йўловчи айланмаси 116,7 млрд.йўловчи-км ни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 6,7% га камайди. Юк айланмаси 69,1 млрд.тн-км ни ташкил этиб, ўтган даврга нисбатан

4,6% камайган.

Шу билан бирга, халқаро йўналишдаги ташилган юклар хажми 46,9 млн.тнни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 8,5% кўпайган.

2020 йил давомида замонавий йўл-транспорт инфратузилмасини шакллантириш, мавжуд автовокзалларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш, транспортга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича салмоқли ишлар қилинди.

94 та янги маҳаллий (Қорақалпоғистон Республикасида – 6 та, Андижон вилоятида – 9 та, Бухоро вилоятида – 7 та, Жиззах вилоятида – 7 та, Қашқадарё вилоятида – 9 та, Навоий вилоятида – 8 та, Наманган вилоятида – 9 та, Самарқанд вилоятида – 11 та, Сирдарё вилоятида –4 та, Сурхондарё вилоятида – 6 та, Тошкент вилоятида – 3 та, Тошкент шаҳрида – 2 та, Фарғона вилоятида – 7 та, Хоразм вилоятида – 6 та) ва 6 та халқаро (Тошкент – Москва, Тошкент – Омск, Самарқанд – Тошкент – Петербург, Тошкент – Екатеринбург, Тошкент – Пермь, Тошкент – Уфа) йўловчи ташиш автобус йўналишлари очилди.

7 та автостанцияда (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари) қурилиш ҳамда 2 та автостанцияда (Андижон ва Бухоро вилоятлари) реконструкция ишлари якунланди.

Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi

Axborot xizmati