Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди
16/12/2020 - 22:32 10935
Ўзбекистонда глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш, касалликдан кейинги даврда тиклаш ва реабилитация ишларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг соғлом турмуш тарзи гарови сифатида тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони қабул қилинди.
Фармонда:
Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш “йўл харитаси”;
Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг устувор йўналишлари этиб – спортнинг юриш, югуриш, мини футбол, велоспорт, бадминтон, волейбол, стритбол, фитнес, “Workоut” — маҳалла (кўча) фитнеси турлари белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, давлат мактабгача ва умумтаълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун замонавий моддий-техника базасини шакллантириш мақсадида бирламчи спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағлар ҳисобидан 2021 йилда ҳар бир давлат мактабгача таълим ташкилотига 2,0 млн сўмдан, умумтаълим муассасасига 5,0 млн сўмдан ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу маблағлар доирасида, мактабгача таълим ташкилотлари учун қуйидаги турдаги спорт анжомлари харид қилинади:
Мазкур тадбирлар аввалом бор ёшларни оммавий спорт турларига қизиқтириш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этишга хизмат қилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va kambag’allikni qisqartirish vazirligi
Axborot xizmati