Hokimlarning birinchi o‘rinbosarlari malaka darajasini oshirish hamda tajriba almashish maqsadida seminar-trening

12/01/2021 - 18:29 3432

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида 2021 йил 11-26 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарларининг савияси ва малака даражаси ошириш мақсадида семинар-тренинглар бўлиб ўтмокда.

Жорий йилнинг 12 январида Семинар-тренинг 2 куни бўлиб ўтди ва унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этишди.

Семинар-тренинг 2 кунида иштирокчилар қуйидаги мавзулар: Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашдаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари ва халқаро тажриба; Хусусийлаштириш ҳамда бўш турган бино-иншоотлар ва ер майдонларини тадбиркорларга белгиланган тартибда тақдим этиш; Кадастр соҳасидаги ислоҳотлар. Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар; Ҳудудларда инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш, маҳсулотлар учун янги бозорларни топиш; Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш мавжуд манбаалар, имкониятлар ва имтиёзлар; Фаолиятнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш. Форсайт технологияси (Foresight Technology) борасида ўқитилди.

Семинар-тренингда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, хорижий ва маҳаллий экспертлар ҳамда олий таълим муассасаларининг тажрибали ва малакали профессор-ўқитувчилари жалп этилди. Жумладан, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ва БМТ Тараққиёт Дастури экспертлари ўзларининг маърузаси билан иштирок этишди.

Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi

Axborot xizmati