Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш бўйича семинар-тренинг
26/06/2021 - 16:46 4014
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166–сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизомини идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сон қарори ижросини тўлиқ таъминлаш ишларини ташкил етиш, унинг натижадорлигини ошириш мақсадида вазирлик тизимидаги барча таркибий тузилмалар иштирокида ВКА (ZOOM ҳаволаси орқали) амалий семинар ўтказилди, йиғилишда Вазирлар маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти бош мутахасисси Бекзод Акрамов, Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бошлиғи Гулнора Мелибоева, Ижро интизоми ва Давлат дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Акмал Мингбоев сўзга чиқиб қарорнинг мазмун-моҳиятини юридик ва техник жиҳатдан очиб бериб, раҳбар ходим ва масъул ижрочиларга маълумот берди.
Қарор юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги аппаратининг биринчи галдаги вазифалари шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз "технологик занжир"ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлар ва қарор талаби билан белгиланган ҳар бир тизим ташкилотининг маъсуллигидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ахборот хизмати