Ўзбекистон Республикасида урбанизация ҳолати вилоятлар кесимида

27/07/2021 - 13:55 4892

Урбанизация - аҳолининг ижтимоий-касбий ва демографик тузилишида ижобий ўзгаришларга, унинг турмуш тарзи ҳамда маданияти сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилишига кўмаклашувчи жамият ва иқтисодиётни ривожлантиришда шаҳарларнинг рўлини ошириш, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини шакллантириш жараёни ҳисобланади. Ушбу расмлар вилоятлар кесимида урбанизация ҳолатини тасвирлайди. Вилоятларнинг қайси қисмида урбанизацияни ривожлантириш кераклиги, аҳолининг зич жойлашуви тасвирланган.

Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда шаҳар аҳолиси – 17 487 минг киши (50.6%), Қишлоқ аҳолиси – 17 071.4 минг киши (49.4%) ташкил этади.

Шулардан,

·       Тошкент вилояти: шаҳар аҳолиси – 1 469.6 минг киши (49.1%), қишлоқ аҳолиси – 1 524.4 минг киши (50.9%), урбанизация даражаси - 49.1%;

·       Сирдарё вилояти: шаҳар аҳолиси – 366.9 минг киши (42.6%), қишлоқ аҳолиси – 494.2 минг киши (57.4%), урбанизация даражаси - 42.6%;

·       Жиззах вилояти: шаҳар аҳолиси – 659.9 минг киши (46.8%), қишлоқ аҳолиси – 750.7 минг киши (53.2%), урбанизация даражаси - 46.8%;

·       Самарқанд вилояти: шаҳар аҳолиси – 1 458.6 минг киши (37%), қишлоқ аҳолиси – 2 488.8 минг киши (63%), урбанизация даражаси - 37%;

·       Фарғона вилояти: шаҳар аҳолиси – 2 152 минг киши (56.3%), қишлоқ аҳолиси – 1 667.9 минг киши (43.7%), урбанизация даражаси - 56.3%;

·       Наманган вилояти: шаҳар аҳолиси – 1 852.9 минг киши (64.6%), қишлоқ аҳолиси – 1 014.5 минг киши (35.4%), урбанизация даражаси - 64.6%;

·       Қашқадарё вилояти: шаҳар аҳолиси – 1 433 минг киши (43%), қишлоқ аҳолиси – 1 901.5 минг киши (57%), урбанизация даражаси - 43%;

·       Сурхондарё вилояти: шаҳар аҳолиси – 971.4 минг киши (36.2%), қишлоқ аҳолиси – 1 709.6 минг киши (63.8%), урбанизация даражаси - 36.2%;

·       Навоий вилояти: шаҳар аҳолиси – 495.7 минг киши (48.9%), қишлоқ аҳолиси – 508.1 минг киши (51.1%), урбанизация даражаси - 48.9%;

·       Бухоро вилояти: шаҳар аҳолиси – 715.5 минг киши (36.8%), қишлоқ аҳолиси – 1 231.4 минг киши (63.2%),урбанизация даражаси - 36.8%;

·       Хоразм вилояти: шаҳар аҳолиси – 626.8 минг киши (33.1%),қишлоқ аҳолиси – 1 266.3 минг киши (66.9%),урбанизация даражаси - 33.1%;

·       Қорақалпоғистон Республикаси: шаҳар аҳолиси – 942.1 минг киши (49%), қишлоқ аҳолиси – 981.7 минг киши (51%), урбанизация даражаси - 49% ни ташкил қилади.

 

Ушбу маълумотларнинг тўлиқ тақдимоти билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати