Жорий йилнинг I ярим йиллигида тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғида эришилган натижалар
30/07/2021 - 13:47 4216
2021 йилнинг I ярим йиллигида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг республика қайта ишлаш саноатидаги улуши – 17,4 фоизни ташкил этди (ўсиш суръати – 114 фоиз).
Шунингдек, тармоқ корхоналари томонидан 28,1 трлн. сўмлик тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан – 121 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, “Bukhara Cotton Textile” МЧЖ, “Berad teks” МЧЖ, “Shahrisabz tekstil” МЧЖ, “Big prom servis” МЧЖ, “Medex textile” МЧЖ ХК, “Uzwoolentex” МЧЖ ва “Texno tex” МЧЖ томонидан янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қуйилди.
Жумладан, жинси матоси (75 % пахта, 25% полиэфир), аралаш толали газламалар (70 фоиз пахта, 30 фоиз полиэфир), вискоза толали аралаш калавалар, нотўқима матодан бир марталик тиббий ҳимоя маҳсулотлари, аралаш толали ип калава (65 фоиз пахта, 35 фоиз полиэстер), жун аралашмали матолар, махсус кийим ва формалар учун аралаш толали матолар, иссиқликка чидамли арамид матолар.
Хусусан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг асосий локомотиви бўлиб тикувчилик тармоғи ҳисобланиши керак. Тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларга бўлган талабни ишлаб чиқариш занжирини шакллантиради.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ахборот хизмати