“Yoshlar dasturi – 2021” muhokamasi bo‘lib o‘tdi

19/02/2021 - 20:06 2292

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг қуйи тизимларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Етакчилар кенгаши ташкил қилиниши ва “Ёшлар дастури – 2021” ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилингани муносабати билан жорий йилнинг 18-февраль куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ёшлари билан “Ёшлар дастури – 2021” лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Муҳокама давомида вазирликнинг ёш ходимлари бир-бирлари билан ўзаро фикр алмашишди ва ёшлар сиёсатига оид чора-тадбирлар бўйича ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, “Ёшлар дастури – 2021” лоиҳасига янги фикрлар билдиришди.

Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi

Axborot xizmati